Линклар

"Ўзбектелеком" ширкати Uzphone номли месенжерни синовдан ўтказмоқда.

Podrobno.uz агентлигининг хабар қилишича, ҳозирда медиа маркетга чиқарилган бу дастур синов босқичини ўтамоқда ва айни пайтда дастур орқали матнли хабарларни йўллаш, қўнғироқ қилиш мумкин.

Хабарда айтилишича, месенжерни ишлаб чиқарганлар унинг Ўзбекистонда кенг қўлланилаётган Telegram, Viber, IMO, WhatsApp каби дастурлар ўрнини босишига умид қилмоқда.

"Ўзбектелеком" ширкати вакили Марат Фаттоҳовга кўра, дастур яна икки ой давомида бета-синов босқичидан ўтади ва кейинги йилда кенг оммага тақдим этилади.

Бундай дастурни ишлаб чиқишга эса икки сабаб келтирилмоқда. Podrobno.uz агентлигига изоҳ берган Фаттоҳовга кўра, биринчи сабаб хорижий ширкатларнинг Ўзбекистонда кўраётган фойдасига шерик бўлиш, иккинчиси эса, маҳаллий фойдаланувчиларга Интернетдаги харажати кам бўлган муқобил дастурни тақдим қилишдир.

Бунга қадар Ўзбекистонда "Одноклассники" ва Facebook тармоқларига муқобил ижтимоий тармоқлар ишлаб чиқилган, аммо булар мамлакат ичкарисидаги фойдаланувчилар орасида оммалашмаган эди.

XS
SM
MD
LG