Линклар

Россия мудофаа саноатини тиклашда Ўзбекистонга маслаҳатчи бўлади


Uzbekistan - Mirziyayev VS Rogozin

Россия Ҳарбий-саноат комиссияси Ўзбекистонда мудофаа саноатини тиклашда маслаҳатчилик ёрдамини берадиган бўлди.

Podrobno.uz агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Бош вазир Абулла Арипов билан Россия Федерацияси ҳукумат раиси ўринбосари Дмитрий Рогозин ўртасида ўтган музокараларда шундай келишувга эришилган.

Агентлик Россия вице-премеридан келтирган иқтибосда: "Ҳарбий саноат комиссияси ҳарбий мақсадда ишлаб чиқарилган маҳсулот нархини белгилаш тизимини тузиш, қуролланишни ривожлантиришга оид узоқ муддатли дастурни шакллантириш ва саноатни ишга тушириш каби масалаларда Ўзбекистон ҳукуматига ёрдам беради", дейилади.

Шунингдек, бу учрашувлар чоғида Тошкентдаги собиқ ТАПОиЧ - Чкалов номидаги авиация заводи, 2012 йилдан эса "Тошкент механика заводи"ни МС-21 русумидаги самолётларга техник хизмат кўрсатадиган минтақавий марказга айлантиришга масаласи тилга олингани хабар қилинмоқда.

Podrobno.uz агентлигининг хабар қилишича, Россия ҳукумати мулозими Рогозин заводни бориб кўрган ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ширкати МС-21 самолётларидан фойдаланган тақдирда бу заводда бутун минтақа учун эҳтиёт қисмлари базасини очиш мумкинлиги ҳақида гапирган.

Россия Федерацияси Ҳукумат Раиси ўринбосари Дмитрий Рогозин бошчилигидаги делегация 27 октябр куни амалий сафар билан Тошкентга борганди.

Дмитрий Рогозин Россия "қуролсозлик саноати раҳбари" - Россия Федерацияси Ҳарбий саноат комиссияси коллегияси раисидир.

XS
SM
MD
LG