Линклар

"Форумлар саройи"ни лойиҳалаган ширкат "Пахтакор" стадионига харидор бўлди


"Пахтакор"нинг янги стадиони учун тақдим қилинган лойиҳалардан бири (сурат клубнинг расмий сайтидан олинди)

"Пахтакор" футбол клуби Тошкентда қуриладиган янги стадион - замонавий стандартларга жавоб берадиган инфратузилма лойиҳасига оид тафсилотларни очилади.

Клуб расмий сайтида берилган маълумотга кўра, "Пахтакор" раҳбарияти ҳозирда янги стадион лойиҳасини ишлаб чиқиш учун қатор хорижий лойиҳалаш ширкатлари билан сўзлашувлар олиб бормоқда.

Булар орасида Туркиянинг Renaissance Construction, Германиянинг Arena Com, Австриянинг Oberhofer Stahlbau, Португалиянинг Saraiva+Associados каби ширкатлар бор.

Хусусан, Oberhofer Stahlbau ширкати бунга қадар Ўзбекистондаги "Бунёдкор" стадиони ва "Форумлар саройи" биноларининг лойиҳаларини ишлаб чиққан.

Ҳозирга қадар тақдим қилинган лойиҳалар янги стадион қурилишига сармоя киритадиган ширкат - бош қароргоҳи Филиппинда жойлашган SFI Management Group муҳокамасига йўллангани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG