Линклар

Арктикада қулаган Россия вертолёти қолдиқлари денгиз тубидан топилди


Россияда ишлаб чиқарилган Ми-8 вертолёти (иллюстратив сурат)

Норвегиялик қутқарувчилар Шпицберген ороли яқинида денгизга қулаган Россияга қарашли вертолётнинг сув остидаги қолдиқларини топди.

Эндиликда вертолёт бортида бўлган 8 кишининг ҳаммаси ўлган, деб тахмин қилинмоқда.

Бортида экипажнинг 5 аъзоси ва 3 олим бораётган Ми-8 вертолёти 26 октябр куни денгизга қулаган эди. Норвегиялик қутқарувчилар берган маълумотга кўра қолдиқлар денгиз сатҳидан 209 метр чуқурликда топилган.

Ҳозирча бортда бўлган 8 кишидан бирортасининг жасади топилгани йўқ.

29 октябр куни эрталаб Россия махсус самолёти 40 қутқарувчиси билан бирга вертолёт қулаган ҳудудга борган қидирув-қутқарув ишларини бошлаган эди.

2008 йилда ҳам МИ-8 русумидаги вертолёт айни ҳудудда қулаган, унинг бортидаги 9 кишидан 3 нафари ўлган эди.

XS
SM
MD
LG