Линклар

Каталония пойтахтида юзлаб одам мамлакат бирлиги учун намойишга чиқди


Каталонияда полиция тартиб сақламоқда, 28 октябр, 2017 йил

Каталония пойтахти Барселонада “Каталония барчамиз учун!” шиори билан намойиш ўтказаётганлар мамлакат бирлиги тарафдорларидир.

29 октябр кунги намойиш Мадриддаги марказий ҳукумат Каталониянинг
мухторият мақомини бекор қилганидан икки кун ўтиб, ўтказилмоқда.

27 октябрда Каталония парламенти мустақилликни ёқлаб овоз берганидан сўнг ушбу қарорни қўллаган минглаб киши кўчага чиққан эди.

Берилган овозлар натижаси маълум қилингач, Испания сенати 214 та ёқлаган ва 47 та қарши овоз билан расмий Мадриднинг Каталонияни тўғридан-тўғри бошқариши тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, мухторият президенти Карлес Пучдемон ва унинг ҳукумати вакиллари лавозимларидан четлатилди. Испания бош вазири Мариано Раҳой ҳукумат Каталониянинг тўғридан-тўғри бошқарувини қўлига олгани, унинг ҳукумати тарқатиб юборилгани ва у ерда 21 декабрь куни сайлов бўлиб ўтишини маълум қилган.

Каталония 1 октябрь куни ноқонуний мустақиллик референдуми ўтказгандан буён Испания сўнгги ўн йиллардаги энг оғир сиёсий буҳрон ичида қолмоқда. Каталония ҳокимият идораларининг хабар беришича, референдумда овоз берган сайловчиларнинг 90 фоизи мустақилликни танлаган.

XS
SM
MD
LG