Линклар

Барселонада Испания бирлиги учун митинг бўлиб ўтди (ВИДЕО)


27 октябр кунги намойиш, Барселона

Каталония пойтахти Барселона шаҳрида юзлаб кишилар норозилик намойишига чиқди. 29 октябр кунги митинг Мадриддаги марказий ҳукумат Каталониянинг мухторият мақомини бекор қилингач, икки кундан сўнг ўтказилмоқда. Ундан олдин вилоят парламенти мустақиллик эълон қилган эди.

Барселонадаги “Каталония барчамиз учун!” шиори билан намойиш ўтказаётган мамлакат бирлиги тарафдорларидир.

8 октябр куни Испаниянинг бир бўлаги сифатида юз минглаб кишилар Барселона кўчаларига чиққан эди.

27 октябр куни Каталония парламенти (70та ёқлаш,10таси қарши) мустақилликни ёқлаб овоз берганидан сўнг ушбу қарорни қўллаб, минглаб кишилар кўчага чиққан эди.

Овоз бериш натижалари маълум бўлиши билан Испания сенати (214та ёқлаш, 47 та қарши) расмий Мадриднинг Каталонияни тўғридан-тўғри бошқариши тўғрисида қарор қабул қилди. Қарорга кўра, мухторият президенти Карлес Пучдемон ва унинг ҳукумати вакиллари лавозимларидан четлатилди.

Испания Бош вазири Мариано Раҳой ҳукумати Каталониянинг тўғридан-тўғри бошқарувини қўлига олгани, вилоят ҳукумати тарқатиб юборилгани ва у ерда 21 декабрь куни сайлов бўлиб ўтишини маълум қилди.

Каталония 1 октябр куни рухсат берилмаган мустақиллик референдуми ўтказгандан сўнг Испания сўнгги ўн йиллардаги энг оғир сиёсий буҳронга дуч келди.

Каталония ҳокимият идораларининг хабар биришича, референдумда овоз берган сайловчиларнинг 90 фоизи мустақилликни танлади. Бироқ референдум олдидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, фикри сўралганларнинг фақат 40 фоизи мустақилликни ёқлаётганини билдирган эди.

Айни пайтда, Пучдемон ўз тарафдорларини Испаниянинг бевосита бошқарувига қарши бўлган “демократик мухолифат”га бирлашишга даъват қилиб чиқди ва “мустақил мамлакат қуриш йўлида меҳнат қилиш”ни давом эттиришга ваъда берди.

Унинг телевидение орқали каталонияликларга қилган мурожаати олдиндан ёзиб олинган бўлиб, 28 октябр куни эфирга узатилди.

Собиқ ҳукумат раҳбарининг фикрича, фақат мухторият парламенти Каталония ҳукуматини сайлаши ёки тарқатиб юбориши мумкин.

Шу пайтгача эришилган ютуқларимизни ҳимоя қилишнинг энг мақбул йўли 155-модда қўлланишига қарши демократик мухолифатда бўлишдир, – деди Пучдемон Мадриднинг Каталония устидан тўғридан-тўғри назорат ўрнатишига асос бўлган Конституция моддасини назарда тутиб.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG