Линклар

АҚШ мудофаа вазири Шимолий Кореяни яна бир бор огоҳлантирди


АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис (чапда) ва Жанубий Корея мудофаа вазири Сон Юнг Му. Сеул, 27 октябрь, 2017 йил.

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Жанубий Корея мудофаа вазири Сон Юнг Му билан Сеулда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг журналистларга Вашингтон минтақадаги ўз иттифоқчиларини Шимолий Корея таҳдидидан ҳимоя қилиш фикрида қатъий эканини айтди.

Мэттис АҚШ Шимолий Корея уруш очадиган бўлса, Вашингтон ҳам муносиб жавоб қайтаришини айтар экан:

-Агар Шимолий Корея ядровий қурол қўлланса, унга самарали ва вайрон этиш қудратига эга бўлган қудратли ҳарбий куч билан жавоб қайтарилади, -деб билдирди.

Ахборот агентликларининг хабар беришича, Мэттис Сеулда 28 октябрь куни амалий ташриф билан бўлган.

Мэттис Сеулда журналистларга АҚШ Шимолий Кореяни ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлган давлат сифатида тан олмаслигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG