Линклар

Саакашвили Украина ҳукуматини 7 ноябргача норозилар талабларини бажаришга чақирди


Михаил Саакашвили митингда нутқ сўзламоқда.

Украина пойтахти Киевда парламент биноси олдида Михаил Саакашвили раҳбарлигидаги Янги кучлар ҳаракати сиёсий партияси томонидан уюштирилган митингда бир неча юз киши иштирок этди.

29 октябрь куни митинг иштирокчилари олдида қилган чиқишида Грузиянинг собиқ президенти, Оддесса вилоятининг собиқ ҳокими Михаил Саакашвили Украина ҳукуматини норозиларнинг талабларини 7 ноябргача бажаришга чақирди.

-7 ноябрь кунигача Украина ҳукуматига талабларимизни бажаришлари учун сўнгги имкониятни берамиз. Биз шубҳа қиламизки, талабларимиз қабул қилинмайди. Аммо биз бу ерда мунтазам равишда тура олмаймиз. Бу ерда доимо совуқ қотиб туролмаймиз -деди Саакашвили.

Норозилар 17 октябрда украин парламенти олдига чодирларни тикиб, депутатлик даҳлсизлигини бекор қилиш, коррупцияга қарши суд ташкил этиш, сайлов ва президентга импичмент эълон қилиш тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришлар киртишини талаб қила бошлаган эди.

18 октябрь куни полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган ва 10 кишини ҳибс қилган.

XS
SM
MD
LG