Линклар

Норвегия Ми-8 вертолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан Россияга таъзия билдирди


Ми-8 вертолёти Норвегиянинг Баренцбург минтақасида, 2015 йилнинг 28 октябрида олинган сурат.

Норвегия бош вазири Эрна Сульберг 29 октябрь куни кечқурун Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан телефон суҳбатида Ми-8 вертолёти Шпицберген соҳили яқинида ҳалокатга учрагани муносабати билан таъзия билдирди.

Сульберг Норвегия ҳукумати ҳалокатга учраганларни қидириб топиш учун барча имкониятларни ишга солганини, бироқ тирик қолганларни топишга умид қолмаганини ва айни пайтда жасадларни қидириш ишлари давом этаётганини айтди.

"Конверс Авиа" ширкатига тегишли Ми-8 вертолёти 26 октябрь куни ҳалокатга учраган эди. Унинг бортида экипажнинг 5 аъзоси ва Арктика ҳамда Антарктикани ўрганиш илмий институтининг уч ходими бўлган.

Норвегиянинг билдиришича, Ми-8 қолдиқлари Шпицберген архипелагидаги Хеер бурнидан 2 километр шимоли-ғарбда 209 метр денгиз остида экани тахмин қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG