Линклар

Таласликлар Қирғизистон президентидан кечирим сўрашни талаб қилмоқда


Митингга чиққан таласликлар.

Қирғизистоннинг Талас шаҳрида 300га яқин одам 29 октябрь куни президент Атамбаевдан таласликлардан кечирим сўрашни талаб қилиб норозилик намойиши ўтказди.

Вилоят ҳокимияти биноси олдида ўтказилган митингда норозилар билан Талас шаҳри мэри Айдар Жусупбеков учрашди. У митинг ноқонуний эканини айтиб, одамларни тарқалишга чақирди. Учрашувдан сўнг норозилар тарқаб кетишди.

Президент Алмазбек Атамбаев 18 октябрь куни талабалар билан учрашуви пайтида айрим таласликларни танқид қилган эди. Президент ўз нутқида уларни “Манас” эпосидаги салбий қаҳрамонлар билан тенглаштирган.

Президент танқидига Таласда 15 октябрда ўтган президентлик сайловлари натижаларига норозилик сифатида митинглар уюштирилгани сабаб бўлган.

Президент танқидидан норози бўлган таласликлар митингга чиққунларига қадар матбуот анжумани ўтказиб, Атамбаевдан кечирим сўрашни талаб қилган эдилар.

XS
SM
MD
LG