Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:01

Ўзбекистон делегацияси "Боку-Тбилиси-Карс" темир йўли очилишида қатнашади


Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 2017 йил 30 октябрь куни Озарбайжонга сафар қилди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон делегацияси "Боку-Тбилиси-Карс" темир йўл йўналиши очилиш маросимида иштирок этади.

"Боку-Тбилиси-Карс" темир йўли қурилиши 2008 йилнинг ёзида бошланган, қурилишни Туркия, Грузия ва Озарбойжон президентлари бошлаб берган.

Умумий қиймати 600 миллион АҚШ доллари бўлган бу темир йўл Озарбойжон пойтахти Бокуни Грузия орқали Туркиянинг Карс шаҳри билан боғлайди.

XS
SM
MD
LG