Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:19

Саудия Арабистонида хотин-қизларнинг стадионларга киришига рухсат берилади


Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад Бин Салмон.
Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад Бин Салмон.

Саудия Арабистони кейинги йилдан аёлларнинг стадионларга киришига рухсат беришга қарор қилди. Ультра-консерватив мамлакатда ҳозиргача аёллар стадионларга киритилмай келади.

Саудия Арабистони расмийлари сентябрь ойида аёлларга илк маротаба автомобиль ҳайдашга изн берилишини эълон қилган эди.

Саудия Арабистони шаҳзодаси Муҳаммад Бин Салмон 2030 йилгача айрим қонунларни ўзгартириб, мамлакатнинг нефтга бўлган қарамлигини озайтиришга бел боғлаган.

Саудия Арабистони қонунларига биноан, аёл киши ўқиш, саёҳат қилиш ва бошқа ишлар учун оиланинг эркак аъзосидан рухсат олиши керак.

Матбуот хабарларига кўра, мамлакатда келажакда кинотеатрларга қўйилган чекловлар ҳам бекор қилиниши мумкин.

XS
SM
MD
LG