Линклар

Қирғизистон президенти сайловининг расмий натижалари эълон қилинди


Қирғизистоннинг сайланган президенти Сўўрўнбай Жээнбеков.

Қирғиз Республикаси Марказий сайлов комиссияси 15 октябрда ўтказилган президент сайловининг расмий натижаларини эълон қилди.

Комиссия раис ўринбосари Абдижапар Бекматовнинг билдиришича, сайловда Сўўрўнбай Жээнбеков 54.22, Омурбек Бабанов 33,49, Адахан Мадумаров 6.57 фоиз овоз олган.

Қирғизистон президенти сайловида президентликка 11 номзод иштирок этган.

XS
SM
MD
LG