Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:05

Тошкент-Андижон-Ўш-Эргаштом-Қашқар йўналишида автопойга бошланди


Андижон-Ўш-Эргаштом-Қашқар автомобиль йўлининг схематик кўриниши.
Андижон-Ўш-Эргаштом-Қашқар автомобиль йўлининг схематик кўриниши.

30 октябрь куни «Тошкент - Андижон (Ўзбекистон) - Ўш - Эргаштом (Қирғизистон) – Қашқар (Хитой)» йўналиши бўйлаб синов кўринишидаги халқаро автомобиль пойгасига старт берилди.

Бу ҳақда хабар қилган kun.uzга кўра, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Қирғизистон Республикаси делегацияларининг раҳбарлари тантанали маъруза қилиб, ушбу йўлак ташқи савдо йўналишларини диверсификация қилиш ва Марказий Осиёда юкларни етказиб бериш муддатини сезиларли даражада қисқартириш нуқтаи назаридан муҳимлигини таъкидладилар.

Синов тарзидаги автомобиль пойгасида уч давлатнинг 9 та автотранспорт воситаси иштирок этмоқда. Автокарвоннинг ҳаракатланиш йўналиши бўйича умумий қатнов масофаси 900 км.ни ташкил этади: Қирғизистон ҳудудидан (Ўш-Эргаштом) – 260 км., ХХРнинг Шинжон-Уйғур мухтор тумани ҳудудидан (Эргаштом-Қашқар) – 250 км.

Қулай иқлим шароити ва чегара ўтиш жойларида юзага келиши мумкин бўлган навбатларнинг йўқлигида, йўналиш бўйлаб транзит вақти автокарвоннинг ҳаракатланиш тезлиги ўртача 50-60 км/соатни ташкил этган ҳолда 2 кун давом этади.

Қирғизистондаги Саритош шаҳар типидаги посёлок ва Эргаштом довони орқали ўтувчи йўл Фарғона вилоятидан Хитойга энг қисқа автойўл ҳисобланади.

Айни дамда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ташувлар асосан темир йўл транспорти орқали Қозоғистон-Қирғизистон ўтказиш пунктлари орқали амалга оширилади, бу эса харажатларнинг ортиши ва вақтнинг кўпроқ сарфланишига олиб келади.

XS
SM
MD
LG