Линклар

Путин репрессия қурбонлари ёдгорлигининг очилиш маросимида қатнашди


Владимир Путин ва патриарх Кирилл репрессия қурбонлари хотираси ёдгорлигининг очилиш маросимида.

Россия президенти Владимир Путин 30 октябрь куни сиёсий репрессиялар қурбонларини хотирлаш тадбирлари доирасида Москвада ёдгорлик очилиши маросимида иштирок этар экан: “Мамлакатимиз тортган жабру-жафолар унитлмаслиги шарт”, деб билдирди.

-Бу жиноятларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Сиёсий репрессиялар халқимиз ва жамиятимиз учун фожеа бўлди- деди Путин.

Совет давридаги қатор диссидентлар ва ҳуқуқ фаоллари репрессиялар қурбонларига ёдгорлик очилишини “ҳокимиятнинг икки юзламачилиги”, деб баҳоладилар. Уларга кўра, сиёсий репрессиялар қурбонларига ёдгорлик ўрнатган ҳокимиятнинг ўзи бугунги кунда сиёсий репрессиялар билан машғул бўлмоқда.

Сиёсий репрессия қурбонларини хотирлаш куни Россияда СССР тарқалиб кетгач, 1991 йилда жорий этилган эди.

1937-1938 йилларда амалга оширилган сиёсий репрессиялар давомида Совет Иттифоқида миллионлаб одамлар қатл қилинган эди.

XS
SM
MD
LG