Линклар

Атмосферадаги заҳарли газлар миқдори 800 минг йил ичида рекорд даражага етди


Иқлим ўзгаришини тамсил қилувчи ҳодиса Эл Нино деб аталади.

Жаҳон метеорология ташкилоти 30 октябрь куни эълон қилган ҳисоботида атмосферадаги заҳарли газлар ва корбонад ангидрид миқдори 800 минг йил ичида рекорд даражага етганини маълум қилди.

-Биз газлар ва карбонад ангидрид миқдорини солиштириб чиқиб, шундай хулосага келдикки, бир йил ичида ҳеч қачон атмосферага бу қадар кўп миқдорда заҳарли газлар чиқарилмаган. Бу рекорд бўлди, -деб билдирди ташкилот бош котиби Петтери Таалас Женевада ўтказилган матбуот анжуманида.

Ҳисоботда айтилишича, заҳарли газлар кўпайишига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш методларининг фаоллашгани, саноатлаштириш ва бунинг оқибатида қазиб олинадиган энергия манбаларига эҳтиёжнинг кўпайгани, ўрмонларнинг камайиб бораётгани сабаб бўлмоқда.

Атмосферада заҳарли газларнинг кўпайиши жиддий иқлим ўзгаришига, бунинг ортидан эса экологик ҳалокатларга сабаб бўлиши ҳисоботда таъкидланган.

XS
SM
MD
LG