Линклар

ЎзТВнинг собиқ раҳбари мамлакат йўллари четини кўкаламзорлаштирувчи этиб тайинланди


Хуршид Мирзоҳидов.

Президент Мирзиёев 2017 йил 24 октябрдаги имзолаган қарор билан Хуршид Мирзоҳидов Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг автомобиль йўллари бўйларидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари - "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси директори этиб тайинланди.

Бу ҳақда хабар қилган қўмита ахборот хизматига кўра,Ўзбекистон президенти 2017 йил,11 сентябрда имзолаган "Автомобиль йўлларидаги кўкаламзорлаштириш ва меъморий-ландшафт қурилмалари тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга биноан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси қошидаги "Автойўлкўкаламзорлаштириш" корхонаси "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонасига айлантирилган.

Хуршид Мирзоҳидов жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси лавозимдан озод қилинган эди.

XS
SM
MD
LG