Линклар

Facebook: АҚШ сайловчиларининг ярми Россия сиёсий хабарларини кўрган бўлиши мумкин


Facebook ширкати россияликлар АҚШ сайловчилари фикрини ўзгартириш ниятида нашр қилган 80 минг постни аниқлаганини билдирди. Ширкат ҳисоб-китобларига кўра, икки йил давомида 126 миллион америкалик сайловчи бу постларни кўрган бўлиши мумкин.

Аввалроқ Twitter ижтимоий тармоғи ҳам Россиянинг сайловга аралашувига алоқадор постларни аниқлаганини билдирган эди.

Ҳар икки ширкат 31 октябрь куни Сенат юридик қўмитаси олдида ушбу ҳолат бўйича кўрсатма бериши кутилмоқда.

Facebook ходимларининг билдиришича, аниқланган 80 минг постни 2015 йилнинг июнидан 2017 йилнинг августигача АҚШдаги сайловчиларнинг ярми кўрган бўлиши мумкин.

Facebook бош маслаҳатчиси Колин Стреч:

- Бу ҳаракатлар Facebookнинг жамоа қуриш миссиясига ва барча мақсадларимизга зиддир. Ушбу янги таҳдидга жавоб қайтариш учун қўлимиздан келадиган барча чорани кўришга бел боғладик, - деди.

XS
SM
MD
LG