Линклар

Сурия конституциясини ўзгартириш бўйича музокаралар Россияда ўтказлиши мумкин


Kazakhstan -- Russian mediator Aleksandr Lavrentyev attends the fourth round of Syria peace talks in Astana, May 4, 2017

Россиянинг Суриядаги махсус вакили кейинги ойда суриялик гуруҳлар ўртасидаги музокараларга Москва мезбонлик қилиши мумкинлигини билдирди.

Музокаралар давомида уруш қаърида қолган мамлакат конституциясини ўзгартириш масаласи муҳокама қилиниши мумкин.

Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган музокараларда иштирок этаётган Александр Лаврентьев журналистлар билан суҳбат давомида:

- Бу масала ҳали-ҳануз муоҳкама қилинмоқда, - деди.

Россия Сурия президенти Башар Асадни қўллаб желади.

Лаврентьевнинг айтишича, Асад музокараларда иштирок этишдан бош тортмайди.

Музокараларда ҳукуматни қўлловчи гуруҳлар ҳам, уларга қаршилар ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Лаврентьев йиғин давомида тарафлар сиёсий муросага келиш масаласини кўриб чиқишини айтди.

“РИА Новости” хабар агентлигига кўра, музокаралар кейинги ойда Сочида бўлиб ўтиши мумкин.

XS
SM
MD
LG