Линклар

Испания суди Каталония мухторияти собиқ раҳбарларини сўроқ қилади


Каталониянинг ҳокимиятдан маҳрум қилинган президенти Карлес Пучдемон.

Испания суди жорий ҳафтада Каталониянинг ҳокимиятдан маҳрум қилинган президенти Карлес Пучдемон ва унинг ҳукуматида бўлган 13 шахсни сўроқ қилади.

Мадрид Миллий судининг 31 октябрь куни маълум қилишича, 2-3 ноябрь кунлари сўроққа чақирилаётган мазкур 14 шахс исён кўтариш ва давлат маблағларини ноқонуний равишда ўзлаштиришда айбланмоқда.

Карлес Пучдемон Каталония мухторияти бевосита Мадрид бошқарувига ўтказилгани ортидан Бельгияга кетган эди. Пучдемон Испания ҳукумати унга кафолат берган тақдирдагина Испанияга қайтишини, бироқ Бельгиядан сиёсий бошпана сўраш нияти йўқлигини билдирди.

Пучдемон Испания ҳукумати Каталония мухториятида декабрь ойида муддатидан аввал сайлов ўтказишига рози бўлганини ва сайлов натижаларини тан олишини ҳам таъкидлади.

Каталонияда Испания ҳукумати тақиқига қарамай, 1 октябрь куни рухсат берилмаган мустақиллик референдуми ўтказилган, шундан сўнг Испания ҳукумати мазкур мухтор минтақа бошқарувини ўз қўлига олган эди.

Референдумда сайловчиларнинг 43 фоизи иштирок этган ва уларнинг 90 фоизи мустақиллик учун овоз берган.

XS
SM
MD
LG