Линклар

Украинада ички ишлар вазирининг ўғли қамоққа олинди


Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков.

Украинада ички ишлар вазири Арсен Аваковнинг ўғли Александр Аваков ва вазирнинг собиқ ўринбосари Сергей Чеботарь коррупцияга аралашганликда айбланиб қамоққа олинди.

Озодлик радиоси украин хизматининг 31 октябрда хабар беришича, Александр Аваков ички ишлар вазирлигига рюкзаклар сотиб олиниши жараёнида коррупцияга аралашгани айтилмоқда.

Бу воқеа юзасидан жиноят иши икки йил аввал, журналистлар ички ишлар вазирлиги учун рюкзаклар вазир ва унинг ўғли томонидан назорат қилинадиган ширкатлар воситасида сотиб олинганини аниқлаганлари ортидан очилган эди.

XS
SM
MD
LG