Линклар

Германия полицияси террорчилик ҳаракатини содир этишни режалаётган 19 ёшли суриялик қўлга олинганни маълум қиди. Ямен исмли шахс 31 октябрь куни Шверин шаҳрида ҳибс қилинган.

-Маълумотларга қараганда, Ямен 2017 йилнинг июлидан бошлаб Германияда портловчи мосламани портлатиш орқали иложи борича кўпроқ одамларни ўлдириш ва жароҳатлашни режалаштирган. У ижтимоий тармоқларда бомба ясаш бўйича инструкцияларни ўрганган. Биз, шунингдек, у Интернет орқали жиҳодчилар билан ҳам сўзлашувлар олиб борганини биламиз, -деди Германия Федерал прокуратураси расмийси Фрауке Кёлер.

Унга кўра, Яменнинг террорчи ташкилот аъзоси бўлгани тўғрисида ҳеч қандай далил-исботлар мавжуд эмас.

Полиция Ямен Германияга қандай келиб қолгани, у террор ҳаракатини қайси нуқтада ва қай ҳолатда амалга оширмоқчи бўлгани тўғрисидаги маълумотларни очиқламади.

XS
SM
MD
LG