Линклар

Путин Эронга ташрифи давомида нефть ва Сурия масалаларини муҳокама қилади


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Россия президенти Владимир Путин билан Бокуда бўлиб ўтган учрашув чоғида. 2016, 8 август.

Россия президенти Владимир Путин 1 ноябрь куни Эронга қилган ташрифи давомида президент Ҳасан Руҳоний ва Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий билан учрашиб, Суриядаги конфликтни ҳамда энергетика соҳасида ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилади.

Кремль матбуот котиби Дмитруй Песков 31 октябрь куни журналистлар билан суҳбатда “Россия билан Эрон ўртасидаги музокараларда Сурия билан боғлиқ масалалар алоҳида ўрин тутишини” таъкидлади.

Котиб айнан қандай масалалар муҳокама қилинишини очиқламади.

Россия ва Эрон Сурия президенти Башар ал-Ассад ҳукуматини қўллаб келади. АҚШ ва Туркия эса ҳукуматга қарши гуруҳларни дастаклаб келади.

Песков Путин Теҳронда Эрон расмийлари билан бир қаторда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан ҳам учрашишни айтди.

Ўтган йилда ҳам Озарбайжон, Эрон ва Россия етакчилари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилиш учун учрашган эди.

XS
SM
MD
LG