Линклар

“Ўзбекистон президенти эҳтиёткорлик билан либерализация томон қадам ташламоқда”


Washington Post газетасининг 30 октябрь кунги сонида Ўзбекистонга оид мақола шу сарлавҳа остида босилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг либерализация томон “анчайин” ҳаракат бошлагани айтилган мақолада президентнинг 16 сиёсий маҳбусни озод қилгани, сўз эркинлигига қўйилган чекловларни қисман бекор қилгани, фуқароларни Миллий хавфсизлик хизматининг қора рўйхатидан чиқаргани, ҳукумат расмийларининг фуқаролар олдидаги жавобгарлигини оширгани олқишланади.

Washington Post муҳаррирлари, шунингдек, Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистондаги иснон ҳуқуқлари аҳволи ҳақида ўтган ойда эълон қилган ҳисобот хулосаларини тилга олган.

Маҳолада Мирзиёевнинг асл нияти қандай эканлиги муҳимлиги таъкидланади: президент чиндан эркин жамият яратишга бел боғлаганми, ёки шунчаки хорижий инвесторлар олдида Ўзбекистон обрўсини яхшиламоқчими?

Мақола муаллифларига кўра, агар президентнинг асл мақсади Россия ва Хитойдаги каби ҳокимиятни маҳкам эгаллашгина бўлса, мамлакатда айни дамда содир бўлаётган ўзгаришларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак.

XS
SM
MD
LG