Линклар

“Фемен” гуруҳи Хэллоуин байрамида Порошенкога қарши намойиш ўтказди


Украина. “Фемен” феминист гуруҳининг аъзоси Рошен дўкони олдида. 2017, 1 ноябрь.

Кўкракларини яланғочлаган тарзда акциялар ўтказиш билан танилган украиналик “Фемен” феминист гуруҳининг аъзоси президенти Петро Порошенкога тегишли қандолат ширкати олдида намойишкорона бир неча ўйинчоқ айиққа ўт қўйди.

Ярим-яланғоч фаол Хэллоуин байрами куни уч айиқ устига ёнилғи сепиб, уларни ёқиб юборди.

Фаол кўкраги ва орқасига Хэллоуин байрамида айтиладиган “Қанд бер, ёки сеҳрлаб қўяман!” ҳайқириғига ўхшатиб “Ширинликлар ёки импичмент” деб ёзиб олгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, фаолни полиция қўлга олмаган.

Акция ортидан “Фемен” гуруҳи ўз сайтида мазкур акция Украина президентининг “очкўзлигига” эътироз билдириш мақсадида ўтказилганини билдирди.

Танқидчилар ҳукумат ва бизнес ўртасида алоқа бўлмаслиги кераклигини айтиб, президент Порошенкони “Рошен” қандолат ширкатидан ўзини узоқлаштиришга чорлаб келади.

XS
SM
MD
LG