Линклар

Россияда севган қизига ўт қўйган ўзбекистонлик 12 йилга қамалди


Россиянинг Кемерово шаҳрида севган қизини бензин сепиб ёқиб юборган Ўзбекистон ватандоши 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Вилоят проекратураси расмий сайтининг 1 ноябрь куни маълум қилишича, Кемеровонинг Ворошилов кўчасидаги ётоқхонада 2016 йилнинг декабрь ойида ўзбекистонлик 24 ёшли йигит севган қизи билан жанжаллашиб қолган. Жанжалга йигит қизга атир-упа учун пул бермагани сабаб бўлган.

Шундан сўнг йигит қизга бензин сепиб ёқиб юборган. Ётоқхонада яшовчилар ўтни ўчиришга муваффақ бўлганлар ва танасининг 47 фоизи куйган қизнинг ҳаётини сақлаб қолганлар.

Тергов давомида Ўзбекистон ватандоши Россия ҳудудида ноқонуний равишда яшаб келгани ҳам аниқланган.

XS
SM
MD
LG