Линклар

Ички ишлар вазирлиги Интернетни туну кун кузатишни бошлади


Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2017 йил 30 октябрда қабул қилган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга биноан вазирлик матбуот хизмати ИИВ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлилий бош бошқармасининг ОАВ билан ҳамкорлик қилиш хизмати ҳамда ҚР ИИВ, вилоятлар ИИБ ва Тошкент шаҳри ИИББ матбуот гуруҳлари негизида ташкил этилади.

Матбуот хизматини ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошқаради. Бошқарма раҳбари ИИВ раҳбарининг матбуот котиби ҳам ҳисобланади, деб хабар қилди кун.уз сайти.

Матбуот хизмати тизимига: Бошқарма, «Postda» – «На посту» газеталари, «Qalqon» – «Щит» журналларининг бирлашган таҳририятлари, ҚР, вилоятлар ИИБ ва Тошкент ШИИББ, соҳавий хизматлар ва таълим муассасаларининг матбуот гуруҳлари киради.

Матбуот хизмати вазифалари орасида ОАВ ва интернет тармоғида пайдо бўлаётган ҳамда ички ишлар идоралари обрўсига путур етказувчи материалларни туну кун кузатиш ва таҳлил қилиш киради. Бу каби ахборотларга зудлик билан чоралар кўрилади.

Бундан ташқари, 2017 йил 1 декабрдан эътиборан кенг жамоатчиликда акс-садо берган воқеаларни ўз вақтида ва ишончли равишда, хусусан ИИВ ваколатли мулозимларининг эфир орқали ёритиш тартиби тасдиқланади.

XS
SM
MD
LG