Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:34

Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари учрашади


Тошкент шаҳрида бугун, 2 ноябрь куни, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари йиғилишади. МДҲ ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг мажлиси 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари хабар беришича, МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси Тошкентда илк бор ўтади. Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон Бош вазирлари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев мажлисдаги иштирокини тасдиқлаган.

Ушбу учрашувда Озарбайжон ва Туркманистондан Бош вазир ўринбосарлари, Молдовада вакили қатнашади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари делегациялари раҳбарларини қабул қилиши кутилмоқда. МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси кун тартибига 18 та ҳужжат лойиҳалари киритилган. Савдо-иқтисодий алоқалар, жумладан, эркин савдо зонаси доирасидаги ҳамкорлик, нефть ва газ машинасозлиги, мелиорация ва товарларнинг божхона нархлари масалалари муҳокама қилинади.

Маълумотларга кўра, мажлис доирасида Ҳамдўстлик давлатлари делегацияларининг икки томонлама қатор учрашувлари бўлиб ўтади. Қирғизистон ва Қозоғистон бош вазирлари чегарадаги вазият бўйича учрашуви ҳозирча номаълум.

XS
SM
MD
LG