Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:36

Олий суд ишдан олган Покистон собиқ бош вазири Навоз Шариф яна ватанига қайтди


Лондон.Покистон собиқ бош вазири Навоз Шариф журналистлар саволларига жавоб бераяпти. 2017, 1 ноябрь.
Лондон.Покистон собиқ бош вазири Навоз Шариф журналистлар саволларига жавоб бераяпти. 2017, 1 ноябрь.

Коррупцияда айбланаётган Покистон собиқ бош вазири Навоз Шариф 2 ноябрь куни Покистонга қайтди.

Шариф ўз мулкини яширгани аниқланиши ортидан жорий йилнинг 28 июлида Покистон Олий суди уни ишдан олган эди.

Шариф кейинги пайтларда вақтини асосан Лондонда даволанаётган турмуш ўртоғи олдида ўтказмоқда.

26 сентябрь куни Шариф Исломобод судида кўрсатма берган эди. 2 ноябрь куни у яна бир бор судга кўрсатма беради.

Икки марта бош вазир ўлароқ ишлаган Шариф ўзига қўйилган айбловларни сиёсий қасос ўлароқ баҳолаб келади.

Жорий йилнинг июлида Покистон Олий суди Шариф йил давомида олган қўшимча 10 минг доллар маблағ бўйича ҳисобот бермагани учун ишдан олди. Собиқ бош вазирнинг ўзи эса бу маблағни умуман олмаганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG