Линклар

Оқ уй Россияни Суриядаги газ ҳужуми бўйича БМТ терговига тўсқинлик қилмасликка чақирди


Сурия. Суриялик эркак нобуд бўлган бола жасадини кўтариб кетмоқда. Қутқарувчилар фикрича, бола кимёвий қурол қурбони бўлган. 2017, 4 апрель.

1 ноябрь куни Оқ уй Россияни Сурияда кимёвий қуроллар ишлатилганми- йўқлигини аниқлаш вазифаси юклатилган БМТ гуруҳи ваколатини узайтиришга қаратилган уринишларга тўсқинлик қилмасликка чақирди.

Ўтган ҳафтада БМТ Хавфсизлик кенгашида Россия гуруҳ ваколати тугаганидан кейин, унинг фаолиятини тиклашга қарши чиқди.

БМТ ва Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти ходимларидан иборат гуруҳ ваколати ноябрь ойининг ўртасида тугайди.

Ўтган ҳафтада гуруҳ шу йилнинг апрелида таркибида сарин гази бўлган қуролни Сурия ҳукумати ишлатганини аниқлаганини билдирди. Сурия ва Россия бу айбловни рад этди.

Жорий йилнинг 4 апрелида Хон Шайхун шаҳрида амалга оширилган ҳужумда 90 дан ортиқ одам қурбон бўлган эди.

Оқ уй Кремлни кимёвий қуроллардан жабр кўрганлар қисматига кўз юмишда ҳамда халқаро қонунларни менсимасликда айблади.

XS
SM
MD
LG