Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:59

Қирғизистонда Октябрь революцияси куни ўрнига Тарих ва аждодларни эслаш кунлари нишонланади


7 ноябрь куни нишонланадиган байрам номини ўзгартиришни президент Алмазбек Атамбаев таклиф қилган эди.
7 ноябрь куни нишонланадиган байрам номини ўзгартиришни президент Алмазбек Атамбаев таклиф қилган эди.

2 ноябрь куни Қирғизистон депутатлари совет давридан қолган “Октябрь революцияси куни” байрами ўрнига “Тарих ва аждодларни эслаш кунлари” деб аталувчи икки кунлик байрам таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Парламент матбуот хизмати янги байрамни расмий жорий қилиш бўйича қонунлар яқин кунларда имзоланишини билдирди.

7 ноябрь куни нишонланадиган байрам номини ўзгартиришни 26 октябрь куни президент Алмазбек Атамбаев таклиф қилган эди.

Президент байрам номини ўзгартириб, уни узайтиришдан мақсад “1916 йилги миллий озодлик ғалаёни ва улар ортидан содир бўлган фожиали воқеаларга объектив тарихий баҳо бериш” эканлигини айтди.

1916 йилда Чор Россияси камида 150 минг қирғизни қатл этган, бунинг ортидан минглаб одам қўшни Хитойга қочиб ўтган эди.

Атамбаев таклифи ортидан Россия Думаси спикери Игорь Лебедев президент таклифини дўстона бўлмаган ҳаракат ўлароқ баҳолади.

XS
SM
MD
LG