Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:44

Ўзбекистон бош вазири Арипов Тошкентда Россия ҳукумати раиси Медведев билан учрашди


Тошкент. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов (ўнгда) Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев билан учрашди. 2017, 2 ноябрь.
Тошкент. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов (ўнгда) Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев билан учрашди. 2017, 2 ноябрь.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тошкентда Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашди.

Бу ҳақда хабар қилган ТАСС ахборот агентлигига кўра, Россия бош вазири ўзбекистонлик ҳамкасбига "Илиқ кутиб олганингиз учун раҳмат. Бу сўзнинг замирида ҳам тўғридан тўғри, ҳам кўчма маъно бор. Бизнинг мамлакатларимиз орасида ҳақиқатдан ҳам яхши ва дўстона муносабатлар мавжуд... Тошкентда жуда илиқ, ҳатто ҳозир кузатилиши керак бўлган об-ҳаводан ҳам илиқроқ, ноябрь ойида. Бу, умид қиламанки, икки давлат ўртасидаги ҳозирги муносабатларнинг характерини ўзида ифодалайди», деган.

Абдулла Арипов жавобан «Россия Федерацияси билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган», деган.

Ариповнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширилган ташрифи «Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг янги саҳифасини очди».

2017 йил 2-3 ноябрь кунлари Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

ЎзА ахборот агентлигига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилади.

Ташриф доирасида кўп қиррали ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш, уларни аниқ мазмун билан бойитишнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш учун ҳукуматлараро музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Дмитрий Медведев, шунингдек, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади.

XS
SM
MD
LG