Линклар

Тошкент милицияси планшет воситасида шахсни аниқлаш лойиҳасини ишга туширмоқда


Тошкент Ички ишлар бошқармаси одамларнинг шахсини тез орада аниқлаш бўйича махсус лойиҳани тажриба сифатида ишга туширди.

Podrobno.uz нашрининг 2 ноябрда билдиришича, лойиҳа доирасида милиционерларга шахсни аниқлаш имкониятини берувчи планшетлар берилмоқда. Планшетлар инсоннинг юзига қараб шахсни аниқлаш, унинг бармоқ изларини олиш, марказий алоқа пункти билан боғланиш ва унга керакли маълумотларни юбориш каби дастурлар билан таъминланган.

Тошкент милициясининг билдиришича, лойиҳа ишга туширилиши ортидан ҳужжатсиз кўчада юрган одамларни милиция бўлимига олиб келишга эҳтиёж қолмайди. Планшет кўмагида шахснинг кимлиги бир неча дақиқа ичида аниқланади.

XS
SM
MD
LG