Линклар

Македонияда 2015 йилги отишмада айбланган 33 одам судланди


Македония. Суд биносини қўриқлаётган полициячилар.

Македонияда 2015 йилда полиция билан 22 одам ўлимига сабаб бўлган отишмага киришганликда айбланган 33 одам судланди.

Скопье суди улардан 4 нафарини оқлади, 7 нафарини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, қолган айбланувчиларга 12 йилдан 40 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

Барча судланганлар Македония ва Косовода яшовчи этник албанлардир. Улар ўзларига билдирган айбловни тан олмадилар ва ўзларини ҳимоя қилганларини билдирдилар.

2015 йилда Куманово шаҳрида икки кунлик отишма давомида хавфсизлик хизматининг 8 ходими ва 14 жанггари ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG