Линклар

Инглиз тили бўйича етакчи бўлган Collins English Dictionary луғати fake news ифодасини йил сўзи деб эълон қилди.

Луғат муаллифларининг билдиришича, бу сўзни энг кўп ишлатадиган одам АҚШ президенти Дональд Трамп ҳисобланади. Трамп ўз назарида асоссиз, адолатсиз ва ҳолис бўлмаган ахборотни мана шу сўз билан белгилайди. Луғатга кўра, fake news Трампнинг Твит-арсеналидаги энг яхши кўрилган сўзлардан биридир.

Тадқиқотчиларнинг билдиришича, сўнгги бир йилда fake news сўзини ишлатиш аввалги йилларга нисбатан уч баробарга кўпайган.

Collins English Dictionary луғати бу сўзни “янгилик тариқасида тарқатиладиган ёлғон, кўпинча шов-шувли ҳарактерга эга бўлган маълумот”, деб шарҳлаган.

2016 йилда мазкур номинацияда Brexit сўзи ғолиб деб топилган эди. Мазкур атама Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши жараёнини англатади.

XS
SM
MD
LG