Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:08

Шавкат Мирзиёев Тошкентда Дмитрий Медведевни қабул қилди


Россия Бош вазири Дмитрий Медведев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Дмитрий Медведев ва Шавкат Мирзиëев. 2017 йил, 2 ноябрь.
Россия Бош вазири Дмитрий Медведев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Дмитрий Медведев ва Шавкат Мирзиëев. 2017 йил, 2 ноябрь.

Президент Шавкат Мирзиёев 2 ноябрь куни Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган ва МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этадиган Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.

Бу ҳақда хабар қилган ЎзА агентлигига кўра, суҳбат чоғида жорий йилнинг апрель ойида Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар, икки мамлакат раҳбарларининг учрашувлари, жумладан, октябрь ойида МДҲнинг Сочи саммити доирасидаги мулоқоти стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга кучли суръат бағишлагани, ўзаро ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитгани алоҳида таъкидланган.

"Кўп қиррали Ўзбекистон – Россия муносабатларини янада кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма кооперация лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди", дейилади ЎзА хабарида.

Россия Ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдиргани ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг эзгу тилакларини етказгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG