Линклар

АҚШ ва Россия Суриядаги кимёвий ҳужумларни тергов қилиш бўйича келиша олмаяпти


Сурия. Кимёвий қуроллар ёрдамида амалга оширилган ҳужумларни тергов қилиш вазифаси юкланган БМТ гуруҳи тушган автомобиллар.

АҚШ ва Россия Сурияда кимёвий қуроллар ёрдамида амалга оширилган ҳужумларни тергов қилиш вазифаси юкланган БМТ гуруҳи ваколатларини узайтириш масаласида келиша олмаяпти.

Ўтган ҳафтада БМТ Хавфсизлик кенгашида Россия “Қўшма тергов механизми” гуруҳи ваколати тугаганидан кейин, унинг фаолиятини тиклаш режасига қарши чиқди.

БМТ ва Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти ходимларидан иборат гуруҳ ваколати 17 ноябрь куни тугайди.

Вашингтон гуруҳ ваколатини икки йилга узайтириб, унга кимёвий қуроллар ёрдамида амалга оширилган ҳужумларни чекловларсиз тергов қилиш учун шароит яратиб беришни истайди.

Россия эса бунга кескин қарши, чунки ўтган ҳафтада “Қўшма тергов механизми” гуруҳи шу йилнинг апрелида таркибида сарин гази бўлган қуролни Сурия ҳукумати ишлатганини аниқлаганини билдирди.

Сурия ва мамлакат президенти Башар Асадни дастаклаб келаётган Россия бу айбловни рад этди. Россия расмийлари тергов гуруҳи мандатини фақат 6 ойга узайтириб, унинг фаолиятини чеклашни истайди.

Жорий йилнинг 4 апрелида Хон Шайхун шаҳрида амалга оширилган кимёвий ҳужумда 90 дан ортиқ одам қурбон бўлган эди.

XS
SM
MD
LG