Линклар

Нью-Йорк марафонида хавфсизлик мисли кўрилмаган даражада кучайтирилади


Нью-Йорк полицияси шаҳарда 5 ноябр куни ўтказиладиган марафон пайти хавфсизлик мисли кўрилмаган даражада кучайтирилишини билдирди.

Марафонда 50 мингдан ортиқ югурувчи қатнашиши ва миллионга яқин одам уни томоша қилиш учун шаҳарга йиғилиши кутиляпти.

Мазкур тадбир Нью-Йоркнинг қуйи Манхаттен мавзесида 8 одам ўлимига сабаб бўлган 31 октябр кунги террор ҳужумлар ортидан ўтказилмоқда.

31 октябрь куни Махаттендаги содир этилган воқеа 2001 йилда Нью Йоркда Эгизак бинолар қулаганидан бери амалга оширилган энг қонли ҳужум экани айтилмоқда.

Хавфсизликни таъминлаш учун 35 мингга яқин полициячи жалб этилади.

XS
SM
MD
LG