Линклар

Россияда Миллий бирдамлик кунида Путин истеъфоси талаб этилди


Россияда Миллий бирдамлик куни нишонланмоқда.

Пойтахт Москва ҳамда бошқа бир неча шаҳарларда намойишлар ўтказилди.

Миллатчилар тақиқланганига қарамасдан юриш уюштирганлар ва президент Путин ва унинг ҳукуматини истеъфо беришга чақирганлар.

Ҳибсга олишлар ҳақида маълумот йўқ.

Айни пайтда расмийлар рухсат берган ҳукуматпараст ташкилотларнинг намойишларида минглаб киши иштирок этган.

Миллий бирдамлик куни биринчи марта 2005 йилда Владимир Путин президентлиги даврида нишонланган.

Миллий бирдамлик куни 7 ноябр коммунистлар инқилоби байрамини ўзгартириш мақсадида ташкил этилганди.

Бу йилги тадбирлар октябр инқилобининг 100 йиллиги арафида ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG