Линклар

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси олишни йўлга қўймоқда


Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси олиш тизимини йўлга қўйиш ишларини якунлаган.

Бу ҳақда "Ўзбекэнерго" ширкатининг стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи Эсо Садуллаев МДҲ Электр энергетика Кенгаши йиғилишида таъкидлаган.

Аввалроқ Туркманистон энергетика вазирлиги ва "Ўзбекэнерго" компанияси электр энергияси транзити ва ток узатиш соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзолагани ҳақида хабар қилинган эди.

Лекин, Ўзбекистон Туркманистондан қанча миқдорда электр олишни режалаётгани ва буни қандай йўлга қўйиши ҳақида маълумот йўқ.

Ўзбекистонда йилига 60 миллиард кВт/соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Электр энергияси истеъмоли йилдан-йилга ошиб бормоқда. Айни пайтда Ўзбекистоннинг аксар аҳолиси ҳар йили электр танқислигидан азият кўради.

XS
SM
MD
LG