Линклар

Ўзбекистон тез орада Белорусда элчихона очишга қарор қилди


Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси

Белорус ҳукумати матбуот хизматининг маълум қилишича, тез орада Минскда Ўзбекистон элчихонаси очилади.

Бундай келишувга Белорус Бош вазири Андрей Кобяков ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентда ўтган учрашувида эришилган.

Раҳбарлар Тошкентда бўлган МДҲ ҳукумат раҳбарлари йиғини доирасида учрашдилар.

Шунингдек, томонлар Белорус президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга кутилаётган сафарига тайёргарлик масалаларини ҳам муҳокама қилган.

Ҳозирга қадар Ўзбекистоннинг Белорусда элчихонаси йўқ ва бу давлатда бўлган ўзбекистонликлар Москвадаги элчихонага боғлаб қўйилган.

Икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар 1993 йилнинг 21 январида ўрнатилган, Белоруснинг Тошкентдаги элчихонаси эса 1994 йилнинг февралида очилган.

XS
SM
MD
LG