Линклар

Японияга борган Трамп Путин билан учрашув кутилаётганини билдирди


Президент Трамп Осиё бўйлаб 12 кунлик сафари давомида Россия президенти Владимир Путин билан учрашмоқчи эканини маълум қилди.

"Путин билан учрашмоқчимиз, Шимолий Корея масаласида бизга унинг ёрдами зарур. Яна бир қатор бошқа раҳбарлар билан ҳам музокаралар ўтказамиз", деди АҚШ президенти.

АҚШ ва Россия раҳбарлари 10-11 ноябрь кунлари Вьетнамнинг Дананг шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё – Тинч океани (АПЕК) форуми доирасида учрашиши мумкин.

5 ноябрь куни Токиога Ҳавайидан учиб борган АҚШ президенти у ердаги АҚШ қўшинлари билан учрашди ва 1941 йил 7 декабрь куни япон қўшинлари ҳужум қилган Пёрл Ҳарбор бандаргоҳини зиёрат қилди.

Трамп Осиёга сафари доирасида Жанубий Корея, Хитой, Вьетнам ва Филиппинга ташриф буюради.

XS
SM
MD
LG