Линклар

Истеъфо берган Ливан Бош вазири Эронни ўз давлатини беқарорлаштиришда айблади


Саад Ҳаририй

4 ноябр куни истеъфо берган Ливан Бош вазири Саад Ҳаририй Эрон ҳамда "Ҳезболлаҳ" ҳаракатини Ливан ва араб дунёсини беқарорлаштиришда айблади.

Ҳаририй истеъфо қарорини Саудия Арабистонига сафари пайтида телевидение орқали қилган мурожаати чоғида билдирди ва бунинг сабабини, унга суиқасд бўлишидан хавотирда экани билан изоҳлади.

Ўз нутқида 47 яшар Саад Ҳаририй шиаларнинг "Ҳезбуллоҳ" гуруҳи Ливанда таъсирини оширишга уринаётгани, Эроннинг бу гуруҳ воситасида "давлат ичида давлат қурган"ини даъво қилди.

Унинг отаси - Ливаннинг аввалги Бош вазири Рафиқ Ҳаририй 2005 йилда ўлдирилган эди.

Сиёсатчилар ва экспертлар Ҳаририйнинг бу баёноти Ливанни суннийлар бошқарувидаги Саудия ва шиалар бошқарувидаги Эрон ўртасида минтақа учун кескин рақобат ортидан зиддиятлар марказида қолиши мумкин, деб хавотир билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG