Линклар

Қирғизистонда президентликка номзод бўлган Ўмурбек Бабанов устидан иш очилди


Ўмурбек Бабанов

Қирғизистон расмийлари ўтган ойдаги президент сайловида қатнашган номзод Ўмурбек Бабанов устидан жиноят иши очилганини билдирди.

Қириғизстон Бош прокуратураси берган маълумотга кўра, Бабанов нафрат қўзғатиш ва ошкора давлат тўнтаришига чақиришда айбланмоқда.

Қирғизистон прокурорлари Ўмурбек Бабанов ва яна бир неча шахсни сайловолди кампаниясида мамлакатдаги этник ўзбекларнинг хайрихоҳлигини қозониш мақсадида "миллатлараро, ирқий ва диний низо қўзғашга уриниш" ҳамда "конституциявий тузумни зўравонларча алмаштириш"га даъват қилувчи чақириқлар билан чиққанликда айбламоқда.

Бабанов Қозоғистон президенти Назарбоев билан учрашуви ортидан сўнгги ҳафталарда Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида кучайган сиёсий зиддиятнинг сабабчиси ўлароқ муҳокамалар марказида қолаётган эди.

XS
SM
MD
LG