Линклар

Россия бўйлаб 5 ноябрь куни давом этган намойишларда 260дан ортиқ киши ушланди.

Полиция берган маълумотга кўра, 263 киши Москванинг Манежная майдонида рухсат берилмаган намойишга чиққани учун қўлга олинган.

TASS агентлигининг исми ошкор қилмаган полиция вакилига таяниб маълум қилишича, қўлга олинганларнинг аксариятида пичоқ, кастет ва тўппончалар бўлган.

ОВД-Инфо сайтининг ёзишича, Санкт-Петербург, Краснодар, Красноярск, Перм ва Ростов-Дон шаҳарларида ўтган намойишларда ҳам жами 25 киши ушланган.

4 ноябрь кунида ҳам Миллий бирдамлик куни муносабати билан Россия бўйлаб бир неча шаҳарларда намойишлар ўтказилди.

Миллатчи гуруҳлар, рухсат берилмаганига қарамасдан, кўча юриши уюштирди ва президент Путиннинг истеъфосини талаб қилди.

Айни пайтда расмийлар рухсат берган ҳукуматпараст ташкилотларнинг намойишларида ҳам минглаб киши иштирок этди.

Миллий бирдамлик куни илк бор 2005 йилда нишонланган ва бу сана 7 ноябрь - Коммунистлар инқилоби байрамини ўзгартириш мақсадида ташкил этилганди. Бу йилги тадбирлар октябр инқилобининг 100 йиллиги арафасида ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG