Линклар

Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия ёдгорлик комплекси очилди


Тошкентда шоира Зулфияга қўйилган ёдгорлик.

Жиззахда ўзбек адабиёти классиклари ҳисобланадиган Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг мемориал комплекси тантанали равишда очилди. Бу ҳақда 4 ноябрь куни Ўзбекистон ҳукумати расмий портали хабар берди.

"Комплекснинг очилиш маросимида Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг яқинлари, давлат ва жамоат арбоблари, маданият, санъат ва адабиёт соҳаси вакиллари, шеърият муҳлислари иштирок этди", -дейилади расмий хабарда..

Аввалроқ Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ўзбек тили ва адабиётини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган 4 қаватли замонавий мактаб – интернат ишга туширилгани хабар қилинган эди.

Бундан ташқари Ўзбекистонда истеъдодли ёш шоираларга йил сайин бериладиган Зулфия номидаги мукофот ҳам таъсис этилган.

XS
SM
MD
LG