Линклар

"Ҳезболлаҳ" Саудияни Ливан бош вазирини истеъфога чиқишга мажбурлаганликда айблади


"Ҳезболлаҳ" раҳбари Ҳасан Насрулло тарафдорлари олдида видеочиқиш қилмоқда.

Ливандаги "Ҳезболлаҳ" гуруҳи Саудия Арабистонини бош вазир Саад ал Ҳаририйга истеъфога кетиши учун босим кўрсатганликда айблади.

- Саудия Арабистонининг босими остида бош вазир Саад ал Ҳаририй истеъфо беришга мажбур бўлди. Ҳаририйнинг истеъфо бериш хоҳиши ҳам, нияти ҳам йўқ эди. Бу унинг қарори ва хоҳиши эмас, -деди 5 ноябрь куни "Хезболаҳ" раҳбари Ҳасан Насруллло номаълум жойдан туриб телевидения орқали қилган чиқишида.

"Ҳезболлаҳ" гуруҳи дунёнинг кўплаб давлатлари, жумладан, Араб давлатлари лигаси томонидан ҳам террорчи ташкилот сифатида кўрилади.

4 ноябрь куни истеъфо берган Ливан бош вазири Саад Ҳаририй Эрон ҳамда "Ҳезболлаҳ" ҳаракатини Ливан ва араб дунёсини беқарорлаштиришда айблади.

Ҳаририй Саудия Арабистонига сафари пайтида телевидение орқали қилган мурожаати чоғида истеъфога чиқишини билдирган ва бунинг сабабини, ўзига суиқасд бўлишидан хавотирда экани билан изоҳлаган эди

Унинг отаси - Ливаннинг аввалги Бош вазири Рафиқ Ҳаририй 2005 йилда ўлдирилган эди.

Сиёсатчилар ва экспертлар Ҳаририйнинг бу баёнотидан сўнг суннийлар бошқарувидаги Саудия ва шиалар бошқарувидаги Эрон ўртасида минтақа учун кескин рақобат ортидан Ливан зиддиятлар марказида қолиши мумкин, деб хавотир билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG