Линклар

Техасдаги черковда қуролланган одам 26 кишини отиб ўлдирди


Ҳужум содир этилган черков.

АҚШнинг Техас штатида автомат билан қуролланган одам черковга бостириб кириб, 26 одамни отиб ташлади. Хабарларга қараганда, камида 20 одам яраланган.

Воқеа Сазерленд-Спрингс шаҳарчасидаги баптистлар черковида 5 ноябрь куни соат 11 дан 20 дақиқа ўтганда содир этилди.

Associated Press, CBS ва CNN полицияга таянган ҳолда, ўқ отган шахс 26 ёшли Девин Патрик Келли экани аниқланганини билдирди. Расмий маълумотда айтилишича, Келли Сан Антонио шаҳрида яшаган ва террор гуруҳларига алоқадор бўлмаган.

Ҳужумчи полиция томонидан таъқиб қилиниш жараёнида ўз машинасида ўлик ҳолатда топилган.

XS
SM
MD
LG