Линклар

Жорий йилнинг 9 ойида туғилиш озроқ, ўлимлар сони кўпроқ бўлди


Ўзбекистон аҳолиси сони 2017 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 32 миллион 511 минг 900 одамга етди. Бу ҳақда 6 ноябрь куни давлат статистика қўмитаси ҳисоботига таянган ҳолда “Gazeta.uz” нашри хабар берди.

Маълумотда таъкидланишича, йил бошидан бери аҳоли сони 391 минг 400 одамга ёки 1,2 фоизга кўпайган. Аҳолининг 16 миллион 451 минг 900 нафари (50,6 фоиз) шаҳарларда, 16 миллион 60 мингги (49,4 фоиз) қишлоқларда яшайди.

Январь-сентябрь ойлари оралиғида 523 минг 600 бола туғилган. 2016 йилнинг шу даврида 8 800 бола кўпроқ туғилган эди. 2017 йилнинг 9 ойида 116 минг 900 одам вафот этди. Бу эса 2016 йилнинг 9 ойидаги кўрсаткичга нисбатан 8 минг кишига кўпдир.

Статистика қўмитасига кўра, вафот этганларнинг 60,5 фоизи ўлимига қон айланиш системаси билан боғлиқ касалликлар сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG