Линклар

Абдулазиз Комилов Алмазбек Атамбаев билан икки томонлама алоқалар ривожини муҳокама қилди


Президент Атамбаев Бишкекда Абдулазиз Комилов ва Ўзбекистон элчиси Комил Рашидовни қабул қилди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 5 ноябрда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловни Бишкекда қабул қилди.

Учрашувда томонлар Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка, Алмазбек Атамбаевнинг Тошкентга қилган ташрифлари доирасида эришилган шартномаларни амалга тадбиқ этиш юзасидан сўзлашдилар. Шунингдек, транспорт, туризм ва савдо-иқтисодий соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масаласини муҳокама қилдилар.

Абдулазиз Комилов Қирғизистонга 4 ноябрда иш сафари билан келган эди. У шанба куни Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашган.

Шавкат Мирзиёев 5-6 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Бишкекка келган эди. Шундан сўнг икки давлат ўртасида 2005 йилдан бери ёпиқ қолаётган чегаралар очилган.

Алмазбек Атамбаев эса Тошкентга 5-6 октябрь кунлари давлат ташрифи билан борган.

XS
SM
MD
LG